АсосийSport

Қосимжонов “Nakhchivan Open-2015” фестивалида қатнашади

Шахмат бўйича 17-Жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов шу йилнинг 1-11 май кунлари Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида бўлиб ўтадиган “Nakhchivan Open-2015” фестивалида иштирок этади, деб хабар беради olamsport.com нашри.

Фестивал иштирокчиларнинг рейтинг ўрнига қараб бир нечта гуруҳларда ташкил этилади. Энг кучли қатнашчилар жам бўлган “А” гуруҳида айнан Рустам Қосимжонов юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. Ушбу гуруҳда аёллар ўртасида собиқ жаҳон чемпиони хитойлик Хоу Ифань ҳам бор.

Мусобақа ғолиби 10 минг доллар мукофот пулига эга бўлади. Иккинчи ўринни эгаллаган шахматчи ўз ҳамёнини 5, кучли учликни якунлаб берган иштирокчи эса 3 минг АҚШ долларига бойитиб олади.

 

    Бошқа янгиликлар