Тошкент шаҳридаги Инха университетига 2015-2016 ўқув йили учун 250 нафар талаба, шу жумладан, 120 нафар талаба “Компьютер инжиниринги” ва 130 нафар талаба “Дастурий инжиниринг” йўналишига қабул қилинади. Бу ҳақда telegraf.uz нашри хабар бермоқда.
Жорий йилги қабул учун абитуриентларни инглиз тили бўйича онлайн-синов қайдномасига рўйхатга олиш жараёнлари шу йил 20 апрелгача давом этади. Илк имтихон (инглиз тили) жорий йилнинг 3 май ва 5 июль кунлари бўлиб ўтади. Инглиз тилидан 60 фоиздан юқори балл тўплаган абитуриентлар иккинчи босқичга ўтади. Физика ва математика фанларини ўз ичига олган иккинчи имтихон шу йил 26 июл куни бўлиб ўтади. Қабул имтихонлари учун онлайн равишда ҳужжат топшириш шу йилнинг 17 июлига қадар давом этади.
Университетда кириш имтихонларида юқори балл тўплаган 10 нафар талаба ҳомийлар томонидан ажратилган грант маблағлар асосида ўқитилади, 10 нафар юқори балл тўплаган талабаларга муассислар гранти асосида қўшимча имтиёзлар берилади. Бундан ташқари, тўлов шартнома асосида таълим олаётган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, семестр якунида имтиҳонларни аъло баҳога топширган 10 нафар талаба кейинги семестр учун контракт тўловларидан озод қилинади.
Бу йил Инха университетига кириш имтихонлари республикамиздаги бошқа олий ўқув юртлари тест-синовларидан олдин бўлиб ўтади, Имтиҳон натижалари жорий йил 10 август куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Тошкентдаги Инха университетида 115 нафар талаба таҳсил олмоқда.





