1

Блогер Қашқадарё халқига 100 қоп ун юборди

ИҚТИСОДИЁТ 06.04.2020, 19:47
Теглар: блогер, коронавирус
Блогер Қашқадарё халқига 100 қоп ун юборди

Бугун ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев Қашқадарёга 100 қоп ун етказди.

Х.Худойбердиев юборган ун маҳсулоти Чироқчи туманидаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига олиб келинди. Бу юк талаб даражасидаги дизенфекция қилингандан сўнг, бир қатор бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қўшилган ҳолда олис қишлоқлардаги эҳтиёжманд оилаларга етказилади. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар берди.

"Синовли кунлардаги бирдамлик учун вилоят ҳокимлиги Хушнудбек Худойбердиевга ўз миннатдорчилигини билдиради", дейилади хабарда.

Аввалроқ ҳам блогер «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 30 миллион сўм ўтказгани маълум қилинган эди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1