my5
all

Бугун биринчи рақамли мавзу – коронавирус! У қанчалик хавфли?

ЖАМИЯТ 09.04.2020, 21:25
Теглар: коронавирус
1098
Бугун биринчи рақамли мавзу – коронавирус! У қанчалик хавфли?

Машҳур миллиардер Билл Гейтс ҳали 2015 йилдаёқ “агар яқин орада юз минглаб инсонларни маҳв этиш керак бўлса, бунинг учун уруш эмас, вирус ишлатилади.  

Шунинг учун биз ракеталарга қарши ҳарбий техникалар эмас, эпидемияга қарши кураш тизимига кўпроқ маблағ ажратишимиз керак бўлади” деган эди. Афсуски, у ҳақ бўлиб чиқмоқда.

Бугун биринчи рақамли мавзу – коронавирус! Интернетга киришимиз билан аввало у билан боғлиқ хабарларни излаймиз. Тобора катталашиб, бораётган рақамларни кўнглимиз безиллаганча, бу балойи азимнинг тезроқ бартараф этилиши бўйича бирор янгилик чиқмадимикин, дея шу мавзудаги маълумотларни излаймиз. Ҳаммамизни бир хил савол қизиқтиради: Бу офат яна қанча давом этади? У яна қанча одамнинг умрига зомин бўлиши мумкин? Унинг давоми борми? Ва, энг муҳими...Вакцина қачон тайёр бўлади? Бу борада дунёнинг турли бурчакларида етук олимлар иш олиб боришмоқда. Маълумотларга кўра, коронавирусга қарши вакцина ва препаратлар яратиш бўйича қирқдан ортиқ илмий марказларда юзлаб мутахассислар иш олиб боришмоқда.

“Евроньюс” телеканалининг маълум қилишича, вакцина яратиш баъзида 10-15 йилни талаб қилади. Бироқ, Африкада Эбола вируси тарқалганда, бу борада ишлар тезлаштирилган, қисқа муддатда вакцина яратилган эди. АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар бўйича сифат назорати бошқармаси раҳбари Стивен Ханнинг айтишича, коронавирусга қарши вакцинани яратиш ва синовдан ўтказиш учун 12 ой талаб қилиниши мумкин.

Март ойининг ўрталарида америкалик Женнифер Халлер коронавирусга қарши синов тариқасида биринчи эмланган инсон сифатида тарихга кирди. Айни пайтда ўз танасида турли препаратларни синаб кўришга розилик билдирганлар сафи кенгайиб бормоқда. Агар препарат улар танасида кутилган натижаларни берса, бошқаларда ҳам бемалол қўллаш мумкин бўлади.

Умидбахш “пойга”лар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, COVID-19 га қарши вакцина яратишда асқотадиган юзлаб ишланмалар мавжуд. Бироқ уларнинг жуда оз қисми клиник синовдан ўтказилган. Улардан бири коронавируснинг генетик материалига таъсир ўтказишга қаратилган.

Франциянинг Саломатлик ва тиббий тадқиқотлар миллий институтида коронавирус таркибидаги РНК тузилишига мос равишда вакцина ишлаб чиқариш устида бош қотирилмоқда. Германиянинг CureVac компанияси июнь ойида ўз вакциналарини клиник синовдан ўтказишни мақсад қилган. Еврокомиссия раҳбарияти томонидан мазкур компанияга коронавирусга қарши курашга йўналтирилган тадқиқотлар учун 80 миллион евро маблағ ажратган.

Франциялик микробиолог олим Дидье Рауль биринчи бўлиб, коронавирусни даволашда энг оддий усул – безгакни даволашда ишлатиладиган гидроксихлорохин ва антибиотикларни биргаликда қўллашни таклиф қилди. Бу усул Италия шифохоналарида ҳам синовдан ўтказилди.

“Коронавирус: нажот борми?”

АҚШнинг Виржиния штатидаги Жорж Мейсон университети профессори Анна Баранова ҳам коронавирус ҳақида жуда қизиқ мулоҳазаларни илгари сурди. Лента.ру нашрининг ёзишича, олима узоқ йиллардан бери вируслар ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида илмий изланишлар олиб боради.

Яқинда интернетда унинг “Коронавирус: нажот борми?” номли электрон китоби жуда машҳур бўлиб кетди. Олиманинг қайд этишича, бошқа эпидемиялар сингари бу кунлар ҳам қисқа фурсатда тарихга айланади. Аммо, эртами-кечми Ер юзидаги инсонларнинг 60-70 фоизи бу касаллик билан тўқнаш келиши мумкин экан. Фақат, бунинг учун асло ваҳимага берилишнинг кераги йўқ. Чунки, коронавирус инфекцияси одамдан одамга ўтгани сайин ўзининг дастлабки “қудратини” йўқотиб боради. Бу фанда “аттенуация” деб аталади. Бу ҳолат бошқа кўплаб вируслар билан ҳам содир бўлган.

Оддий мисол: Covid-19 илк бор пайдо бўлганида, унинг ўлим кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлган. Яъни, бу касалликка чалинган ҳар иккинчи одам вафот этган. Вақт ўтиши, вирус бир танадан иккинчисига ўтиб бориши жараёнида бу кўрсаткичлар ҳам камайиб келмоқда. Бора-бора у оддий грипп, тумов сингари мавсумий ўткир респератор касалликлардан бирига айланиб қолиши мумкин.

Бир пайтлар коронавирусдан кўра даҳшатлироқ бўлган SARS, MERS сингари касалликлар бугун ҳеч кимни безовта қилмай қўйди. Аслида улар ҳеч қаерга йўқолиб кетгани йўқ. Масалан, Яқин Шарқда асосан туялар орқали одамларга юққан MERS вируси бугун ҳам мавжуд. Фақат эндиликда туялар билан ишловчи одамларда ушбу вирусга қарши антитаначалар шаклланган. Шу боис, эндиликда бу касаллик инсонларга хавф сололмайди.

“Биз, инсонлар учун янги коронавирус ҳам тез орада деярли хавфсиз вирусга айланади. Бунинг учун ҳар биримиз ўта эҳтиёткор ва огоҳ бўлишимиз, у ҳақидаги билимларимизни тобора ошириб боришимиз керак”, – дейди Анна Баранова.

 

Рустам Жабборов

Шарҳлар

Хориждан коронавирус юқтириб келиб Тошкентда даволанаётган 13 нафар бемор ҳам соғайди

27.04.2020, 15:18

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 2 нафар бемор...
24 апрель соат 6:30: Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

24.04.2020, 06:30

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.Кеча, 23 апрелда 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 561 нафарга...
Коронавирусдан вафот этганлар 200минг нафарга яқинлашди. Дунёдаги сўнгги вазият

23.04.2020, 09:36

Хопкинс университети   2020 йил 23 апрель кунидаги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 2 626 929, вафот этганлар 183 336 нафарга етди.Қуйида энг кўп...
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморлар сони 641 нафарга етди

10.04.2020, 22:45

2020 йил 10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42