1

Коронавирус қурбонлари сони бўйича энг паст кўрсаткич Ўзбекистонда

ЖАМИЯТ 10.04.2020, 16:43
Теглар: коронавирус
Коронавирус қурбонлари сони бўйича энг паст кўрсаткич Ўзбекистонда

Коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида ҳалок бўлиш бўйича энг паст кўрсаткич ҳозирча Ўзбекистонга тегишли бўлиб турибди.

Айни пайтда коронавирус билан чалинганлар сони 624 тага етган, шундан 3 таси вафот этган бўлса, 42 таси тузалиб кетган.

Дунё бўйича ўлим ҳолати Ўзбекистонда 0,52 фоизни ташкил этган. Ундан кейин Россия (0,75) бўлиб турибди. МДҲ давлатларидаги 1,13 фоиз кўрсаткич дунёдаги ҳолатдан (6,1%) 5 баравар кам.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон ва Туркманистонда ҳозиргача касаллик аниқланмаган. Ҳар иккала мамлакат ҳам чегараларини бутунлай ёпган.

Дунё бўйича энг кўп ўлим Франция (14,14%), Италия (12,73%), Буюк Британия (12,26%), Нидерландия (11,01%), Бельгия (10,1%) ва Испанияда (10%) қайд этилган.

Ҳозиргача дунё бўйича 1,61 млн. одам коронавирусга чалинган бўлиб, 95 мингдан ортиқ одам вафот этган, 35 мингдан ортиқ одам тузалган.

 

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1