АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасаяди

“Ўзгидромет” 19-25 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

'Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасаяди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 январда баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин.

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 ва 24—25 январда 5-10 даража совуқ, 19-23 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 18-20 январда 1-6 даража совуқ, 21-25 январда 2 даража совуқ -3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. 21 ва 25 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 22-24 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 18-20 январда 2-7 даража совуқ, 21 январда 0-5 даража совуқ, 22-25 январда 3-8 даража совуқ, кундузи 18-21 ва 24-25 январда 0-5 даража илиқ, 22-23 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 18 ва 24-25 январда 5-10 даража совуқ, 19-23 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 18-20 январда 1-6 даража совуқ, 21-25 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. 21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

23-25 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 19-21 январда 0-5 даража совуқ, 22-25 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 18-21 ва 24-25 январда 0-5 даража илиқ, 22-23 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди. 21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 22 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 23-25 январда ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 19-22 январда 0-5 даража совуқ, 23-25 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 18-19 ва 24-25 январда 2-7 даража илиқ, 20-21 январда 5-10 даража илиқ, 22-23 январда 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади, 19-21 ва 24-25 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 19-21 январда 0-5 даража совуқ, 22-25 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 18-21 январда 0-5 даража илиқ, 22-25 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 18-19 январда қор кўчиши хавфи бор. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқдан 8-13 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқдан 2-7 даража совуққача ўзгариб туради.

Январь ойи учун прогнозларга кўра, иккинчи ўн кунликда ҳарорат пасайиб боради. Учинчи ўн кунликда республика шимолида кечаси 15-20 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар