АсосийБу қизиқ

Навоийда йўловчи автобуси ағдарилиб, икки киши жароҳатланди

Навоий вилояти Томди туманида Навоий-Зарафшон йўналишида ҳаракатланган йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради.

'Навоийда йўловчи автобуси ағдарилиб, икки киши жароҳатланди'ning rasmi

Вилоят ЙҲХБ ахборот хизматига кўра, ҳодиса 17 январь куни Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-379 Навоий—Учқудуқ автомобиль йўлининг 189–190-километрларида содир бўлган. Zhong Tong Bus русумли автобус ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, Зарафшон шаҳар тиббиёт муассасасига етказилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида ҳам ушбу туманда автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унда инсон қурбонлари қайд этилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой аҳолиси кетма-кет тўртинчи йил камайди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 09:40

    Хитой аҳолиси кетма-кет тўртинчи йил камайди

    2025 йилда Хитой аҳолиси 3,39 миллион кишига қисқариб, туғилиш даражаси мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткичга тушди.

    'Ўзбекистонга туристлар оқими рекорд даражага чиқди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 04:05

    Ўзбекистонга туристлар оқими рекорд даражага чиқди

    2025 йилда мамлакатга келган хорижий сайёҳлар сони кескин ошиб, 11,7 миллион нафарни ташкил қилди.

    'Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасаяди'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.01.2026 18:55

    Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасаяди

    “Ўзгидромет” 19-25 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

    'Бугун қаерларда қор ёғиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.01.2026 02:49

    Бугун қаерларда қор ёғиши айтилди

    “Ўзгидромет” бугун, 16 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Доллар курси кетма-кет тўртинчи кун тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 15.01.2026 11:45

    Доллар курси кетма-кет тўртинчи кун тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Дунёдаги энг бой одамлар рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 15.01.2026 04:08

    Дунёдаги энг бой одамлар рейтинги эълон қилинди

    2026 йилда энг бой 20 инсоннинг умумий бойлиги 3,8 триллион долларга етган.