1

Ўзбекистонда e-ҳукумат ривожига оид масалалар муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 28.04.2015, 22:55
Ўзбекистонда e-ҳукумат ривожига оид масалалар муҳокама қилинди

Бугун Алоқа тарихи музейида халқаро экспертлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистонда электрон ҳукумат ривожи” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда интернет тармоғининг  www.data.gov.uz манзилида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолияти, унинг электрон ҳукумат тизими ривожидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, Очиқ маълумотлар портали давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги, аҳолининг ҳукумат миқёсида олиб борилаётган чора-тадбирлардан бохабар қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, муҳокамаларда Ягона порталда жорий қилинаётган сўнгги лойиҳа ва хизматлар билан танишдилар. Хусусан, соҳа мутахассислари, экспертлар томонидан Меъёрий ҳужжатлар таъсирини муҳокама қилиш тизимининг демократик ислоҳотлар ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганишдаги ўрни, халқаро тажриба қайд этилди.

Тадбир иштирокчиларига электрон ҳукумат тизимининг жорий қилиниш ҳолатини баҳолашда муҳим омил ҳисобланган фуқароларнинг электрон иштироки тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, мазкур йўналишдаги машғулотларни халқаро экспертлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 апрел кунлари ташкил этиш режалаштирилган.

Халқаро экспертларнинг мазкур махсус ташрифи БМТ нинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ташкил этиладиган “Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишда e-ҳукумат тизимини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1