30 апрель куни соат 13:00да Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли йўловчи автобуси ёниб кетди, бу ҳақда Uzdaily нашри хабар бермоқда.
69-сонли автобус "Шимолий вокзал" ва "Алгоритм" йўналиши бўйлаб ҳаракатланади. Ҳодиса Тошкентнинг Шота Руставели кўчаси ("Братские могили" бекатида)да содир бўлди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки таҳминларга кўра, ёнғин электрузатиш тизимидаги қисқа туташув оқибатида юз берган.