1

ДХХ баҳоси 1 млрд. сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратларини мусодара қилди

ЖИНОЯТ 16.04.2020, 09:51
ДХХ баҳоси 1 млрд. сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратларини мусодара қилди

Сўнгги вақтларда ёшлар орасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини истеъмол қилиш ҳолатлари кузатилаётган бўлиб, бундай таблеткалар бир марта қабул қилинганда эйфорияни келтириб чиқарсада, кейинроқ унга тобеъ бўлишга олиб келади.

Ҳозирги пайтда бундай препаратларнинг савдоси билан шуғулланувчилар ўз фаолиятларини нафақат дорихоналарда, балки, озиқ-овқат, хўжалик дўконлари, “пайнет”ларда ҳам йўлга қўйиб, мижозларга қўштирноқ ичида холис хизмат қилаётганликлари айни ҳақиқат.

ДХХ ходимларининг Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида пойтахтимизда дорихоналар фаолиятини йўлга қўйиб, “Регапен”, “Тропикамид”, “Анданте”, “Селофен” каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда. 

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан 140 млн. сўмлик 4211 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва тахминий баҳоси қарийб 1 млрд. сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратлари мусодара қилинди.

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан бўлган фуқаролардан иборат гуруҳ аъзолари ўзлари билан газли ва пневматик тўппончалар, пичоқлар, кастетлар, бейсбол ва телескоп таёқчалари олиб юришган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1