Ўзбекистон ҳукумати умумий фойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятга эга автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган дастурни қабул қилди, бу ҳақда Uzdaily нашри хабар бермоқда.
Ҳужжатни қабул қилишдан асосий мақсад автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, умумий фойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларининг йўл қопламасини мақбул ҳолатда сақлашни таъминлаш, шунингдек, уларни халқаро транспорт йўлакларига кенг интеграция қилишдан иборат.
Ўзбекистон жорий йилда умумий фойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятига молик 111,6 километр автомобиль йўлларини таъмирлашни режалаштирмоқда.
Шунингдек, дастур доирасида Ўзбекистон ҳукумати 1312,2 погон метр кўприк ва йўл ўтказгичларни ҳам таъмирланиши кўзда тутилган.
Ушбу мақсадлар учун ҳукумат томонидан 288,8 миллиард сўм йўналтиради. Пул маблағлари Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан ажратилади.





