1

Раҳматилла Мирзаев қотиллиги юзасидан қўзғатилган жиноят иши якунланиш арафасида

ЖАМИЯТ 13.05.2015, 16:51
Раҳматилла Мирзаев қотиллиги юзасидан қўзғатилган жиноят иши якунланиш арафасида

Маълумки 2015 йилнинг 2 март куни соат 700 ларда Зангиота туманида яшовчи Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси сухандони Рахматилла Мирзаев мурдаси ўз яшаш уйида қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур қотиллик юзасидан олиб борилаётган тергов жараёни тўғрисида маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига мурожаат қилдик.

Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи адлия маслаҳатчиси А.Назаровнинг бизга маълум қилишича:

- “Ўзтелерадиокомпания” сухандони Рахматулла Мирзаевнинг ўлдирилганлиги ҳодисаси юзасидан Тошкент вилоят Прокуратураси томонидан 02.03.2015 йилда ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятлари тергов қилиш бошқармаси томонидан давом эттирилиб, ҳозирда якунланиш арафасида.

Тергов натижалари бўйича қўшимча маълумотларни “Даракчи” газетасининг келгуси сонларида ўқишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1