Инновацион ғоялар ярмаркаси ва Кооперацион биржаси ўтказилади

ЖАМИЯТ 14.05.2015, 21:26
Инновацион ғоялар ярмаркаси ва Кооперацион биржаси ўтказилади

19 -22 май кунлари пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазма компаниясининг кўргазмалар залида инновацион ғоялар, технологиялар, лойиҳалар ярмаркаси ва Кооперацион биржаси ўтказилади.

Ҳар йили мунтазам ўтказиб келинадиган Хақаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси бугун юртимиздаги йирик саноат форумларидан бирига айланди. Ушбу тадбир иштирокчилари нафақат ўз маҳсулотларини тақдим этишлари, балки ишлаб чиқариш соҳасидаги техник янгиликлар ҳамда ҳамкор тармоқ ёки корхоналарнинг яқин келажакдаги бутловчи қисмлар ёки ишлаб чиқариш материалларига бўлган эҳтиёжлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Бу йил инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси ва Кооперацион биржасида “Ўзавтосаноат” АКнинг 30 дан ортиқ корхоналари иштирок этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, тадбир доирасида янги кўринишдаги маҳсулотларни ўзлаштириш учун кооперация алоқаларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳом-ашё ва маҳсулотларни харид қилиш ёки етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш ҳамда маҳсулотлар экспорти бўйича келишувларни амалга ошириш ҳам режалаштирилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1