АсосийJamiyat

Абитуриент-2015: Компьютер, мусиқа ва ҳуқуқ йўналишида ўқишни истасангиз...

Эшитишимча, юртимизда бор-йўғи иккита олий таълим муассасасида сиртқи бўлим мавжуд экан. Шулардан бири Тошкент ахборот технологиялари университети. Мен ана шу олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига қабул шартлари ҳақида билмоқчи эдим. Илтимос, шу ҳақда маълумот беринг.

Ф.Отажонова, Қашқадарё вилояти

Муштарий сўровини инобатга олиб, ушбу саҳифамиздаги маълумотларни айнан Тошкeнт ахборот тeхнологиялари унивeрситeти ҳақидаги маълумотлар билан бошлашга қарор қилдик.

ТОШКEНТ АХБОРОТ ТEХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВEРСИТEТИ

МАВЖУД ФАКУЛЬТЕТЛАР

  • Компьютер инжиниринги факультети
  • Дастурий инжиниринг факультети
  • Телекоммуникация технологиялари факультети
  • Телевизион технологиялар факультети
  • АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
  • АКТ соҳасида касб таълими
  • МАЪЛУМОТ УЧУН

Бугунги кунда мазкур олийгоҳда тўлов шартнома асосида 4013 талаба, давлат гранти асосида эса 1801 талаба бакалавириат йўналишида таълим олмоқда. Магистратура йўналишида эса тўлов шартнома асосида 265 талаба, давлат гранти асосида эса 88 нафар талаба таҳсил олмоқда.

ЎТГАН ЙИЛИ ЭНГ КЎП ЎРИН АЖРАТИЛГАН ФАКУЛЬТЕТЛАР

АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети

  Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида иқсодиёт ва менежмент йўналиши

Давлат гранти асосида 11, тўлов шартнома асосида эса 26 нафар талабалар қабул қилинган. 513 нафар абитуриент ҳужжат топширган, бу бир ўринга 13.8 абитуриент рақобатлашган, дегани.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 194,7
  • тўлов шартнома асосида эса 175,4

АКТ соҳасида касб таълими факультети

Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими йўналиши

Давлат гранти асосида 11, тўлов шартнома асосида эса 26 нафар абитуриент талабалар сафига қабул қилинган. Ҳужжат топширган абитуриентлар сони  эса 430 нафар. Бир ўринга 11.6 абитуриент талабалар сафига қабул қилиниш учун  синовдан ўтган.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 134,9
  • тўлов шартнома асосида эса 108,4

Дастурий инжиниринг факультети

Дастурий инжиниринг йўналиши

Давлат гранти асосида 22 ўрин, тўлов шартнома асосида эса 52 ўрин ажратилган. Мазкур факультетга жами 431 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу кўрсаткич эса бир ўринга 5.8 нафар абитуриент рақобатлашганидан далолат.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 181,5,
  • тўлов шартнома асосида эса 134,0

АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети

Почта алоқаси технологияси йўналиши

Давлат гранти асосида 19 ўрин, тўлов шартнома асосида эса 38  ўрин ажратилган. Мазкур факультетга жами 918  нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу кўрсаткич эса бир ўринга 16.1 нафар абитуриент рақобатлашганидан далолат.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 137,7
  • тўлов шартнома асосида эса 117,9 
  • ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:

Тошкент ахборот технологиялар университетининг “Телевизон технологиялар факультети”да сиртқи бўлим мавжуд бўлиб, унга қуйидаги талабларга жавоб берадиган абитуриентлар ҳужжатларини топширишлари мумкин:

соҳа бўйича касб-ҳунар коллежларини тугатганлик тўғрисида диплом;

ҳужжат топширгунга қадар 3 йил телевидение соҳасида ишлаган ва айни вақтда ҳам ишлаётган бўлиши лозим;

МТРК раисининг тавсияномаси талаб қилинади.

Ён дафтарингизга

Манзил:     Амир Темур кўчаси, 108, Тошкент 100202

Мўлжал:    Тошкент Телеминораси

Веб-сайт:   www.tuit.uz

Автобус йўналишлари:        95

Факс:          (+998-71) 228-02-32

ЎЗБEКИСТОН ДАВЛАТ КОНСEРВАТОРИЯСИ

МАВЖУД ФАКУЛЬТЕТЛАР

  • Мусиқашунослик, фортепиано, академик хонандалиги, хор дрижорлиги факультети
  • Бастакорлик, оркестр чолғулари, эстрада санъати факультети
  • Шарқ мусиқаси факультети
  • МАЪЛУМОТ УЧУН

Бугунги кунда мазкур олийгоҳда тўлов шартнома асосида 858 талаба, давлат гранти асосида эса 492 талаба бакалавириат йўналишида таълим олмоқда. Магистратура йўналишида эса тўлов шартнома асосида 43 талаба, давлат гранти асосида эса 15 нафар талаба таҳсил олмоқда.

ЎТГАН ЙИЛИ ЭНГ КЎП ЎРИН АЖРАТИЛГАН ФАКУЛЬТЕТЛАР

Бастакорлик, оркестр чолғулари, эстрада санъати факультети

Бастакорлик санъати йўналиши

Давлат гранти асосида 4, тўлов шартнома асосида эса 7 нафар талабалар қабул қилинган. 22 нафар абитуриент ҳужжат топширган, бу бир ўринга 2.0 абитуриент рақобатлашган, дегани.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 108,9
  • тўлов шартнома асосида эса 89,5

Мусиқашунослик, фортепиано, академик хонандалиги, хор дирижёрлиги факультети

Санъатшунослик: мусиқашунослик йўналиши

Давлат гранти асосида 5, тўлов шартнома асосида эса 8 нафар абитуриент талабалар сафига қабул қилинган. Ҳужжат топширган абитуриентлар сони  эса 34 нафар. Бир ўринга 2.6 абитуриент талабалар сафига қабул қилиниш учун  синовдан ўтган.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 141,3
  • тўлов шартнома асосида эса 98,0

Мусиқашунослик, фортепиано, академик хонандалиги, хор дирижёрлиги факультети

Дирижёрлик хор дрижёрлиги йўналиши

Давлат гранти асосида 4 ўрин, тўлов шартнома асосида эса 11 ўрин ажратилган. Мазкур факультетга жами 36 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу кўрсаткич эса бир ўринга 2.4 нафар абитуриент рақобатлашганидан далолат.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 127,6
  • тўлов шартнома асосида эса 103,5

Бастакорлик, оркестр чолғулари, эстрада санъати факультети

Вокал санъати: эстрада хонандалиги йўналиши

Давлат гранти асосида 8 ўрин, тўлов шартнома асосида эса 8 ўрин ажратилган. Мазкур факультетга жами 71 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу кўрсаткич эса бир ўринга 4.4 нафар абитуриент рақобатлашганидан далолат.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 144,0
  • тўлов шартнома асосида эса 123,5 

Ён дафтарингизга

Манзил:     Олмазор кўч, 1 Тошкент, 100027

Мўлжал:    Метронинг Пахтакор бекати

Веб-сайт:   www.scu.uz

Факс:          (+998-71) 244-53-20

ТОШКEНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВEРСИТEТИ

МАВЖУД ФАКУЛЬТЕТЛАР

  • Юристпруденция таълим йўналиши

 

  • МАЪЛУМОТ УЧУН

Бугунги кунда мазкур олийгоҳда тўлов шартнома асосида 1493 талаба, давлат гранти асосида эса 276 талаба бакалавириат йўналишида таълим олмоқда. Магистратура йўналишида эса тўлов шартнома асосида 183 талаба, давлат гранти асосида эса 29 нафар талаба таҳсил олмоқда.

ЎТГАН ЙИЛИ ЭНГ КЎП ЎРИН АЖРАТИЛГАН ФАКУЛЬТЕТЛАР

Юриспруденция (фаолият турлари бўйича) ўзбек гуруҳлари

Давлат гранти асосида 51, тўлов шартнома асосида эса 339 нафар талабалар қабул қилинган. 4405 нафар абитуриент ҳужжат топширган, бу бир ўринга 11.3 абитуриент рақобатлашган, дегани.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 211,7
  • тўлов шартнома асосида эса 182,5

Юриспруденция ( фаолият турлари бўйича ) рус гуруҳлари

 Давлат гранти асосида 9, тўлов шартнома асосида эса 51 нафар абитуриент талабалар сафига қабул қилинган. Ҳужжат топширган абитуриентлар сони  эса 477 нафар. Бир ўринга 8.0 абитуриент талабалар сафига қабул қилиниш учун  синовдан ўтган.

Ўтиш баллари (рус гуруҳларида):

  • давлат гранти асосида 201,7
  • тўлов шартнома асосида эса 154,6

Ён дафтарингизга

Манзил:     Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй, Тошкент 100047

Мўлжал:    Метронинг Амир Темур хиёбони метро бекати

Веб-сайт:   www.tsul.uz

Автобус йўналишлари:        93, 51, 67, 85, 38

Факс:          (+998-71) 233-37-48

        

ТОШКEНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ

МАВЖУД ФАКУЛЬТЕТЛАР

  • Пахта саноати технологияси факультети
  • Тўқимачилик саноат техналогияси факультети
  • Енгил саноат технологияси факултети
  • Автоматлаштириш, бошқарув ва матбаа факултети

МАЪЛУМОТ УЧУН

Бугунги кунда мазкур олийгоҳда тўлов шартнома асосида 2365 талаба, давлат гранти асосида эса 1180 талаба бакалавириат йўналишида таълим олмоқда. Магистратура йўналишида эса тўлов шартнома асосида 137 талаба, давлат гранти асосида эса 107 нафар талаба таҳсил олмоқда.

ЎТГАН ЙИЛИ ЭНГ КЎП ЎРИН АЖРАТИЛГАН ФАКУЛЬТЕТЛАР     Автоматлаштириш, бошқарув ва матбаа факултети

 Менежмент ( тармоқлар ва соҳалар бўйича ) йўналиши

Давлат гранти асосида 3, тўлов шартнома асосида эса 10 нафар талабалар қабул қилинган. 278 нафар абитуриент ҳужжат топширган, бу бир ўринга 21.4 абитуриент рақобатлашган, дегани.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 178,9
  • тўлов шартнома асосида эса 148,6

  Автоматлаштириш, бошқарув ва матбаа факултети

 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши

Давлат гранти асосида 3, тўлов шартнома асосида эса 10 нафар абитуриент талабалар сафига қабул қилинган. Ҳужжат топширган абитуриентлар сони  эса 335 нафар. Бир ўринга 25.8 абитуриент талабалар сафига қабул қилиниш учун  синовдан ўтган.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 186,5
  • тўлов шартнома асосида эса 163,0

Пахта саноати технологияси факультети

 Технологик машиналар ва жиҳозлар ( тармоқлар бўйича ) йўналиши

Давлат гранти асосида 40 ўрин, тўлов шартнома асосида эса 45 ўрин ажратилган. Мазкур факультетга жами 720 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу кўрсаткич эса бир ўринга 8.5 нафар абитуриент рақобатлашганидан далолат.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 140,7,
  • тўлов шартнома асосида эса 121,0

   Енгил саноат технологияси факультети

Касб таълими: табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси йўналиши

Давлат гранти асосида 5 ўрин, тўлов шартнома асосида эса 10 ўрин ажратилган. Мазкур факультетга жами 282 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу кўрсаткич эса бир ўринга 18.8 нафар абитуриент рақобатлашганидан далолат.

Ўтиш баллари (ўзбек гуруҳларда):

  • давлат гранти асосида 101,6
  • тўлов шартнома асосида эса 80,6 

Ён дафтарингизга

Манзил:     Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шохжаҳон ко`часи, 5 уй

Мўлжал:    Аския бозори

Веб-сайт:   www.titli.uz

Автобус йўналишлари:        38, 58, 57, 3, 94, 40, 76, 80, 12, 45, 98

Факс:          (8671) 253-36-17

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:

Ўзбекистон давлат консерваториясининг барча факультетларида ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Кастум дизайн йўналишида ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Ижодий имтиҳон вақти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, яъни 11 июлдан 25 июлга қадар давом этади. Абитуриентлар ижодий имтиҳонларда 75.6 баллгача тўплаш имкониятига эга бўлишади.

Феруз МАМАТОВ тайёрлади

 

    Бошқа янгиликлар