АсосийJamiyat

Motorola Solutions ТАТУга рақамли радиоэлектрон воситаларини тақдим қилди

Куни кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тадбиркорлик субъектлари, давлат идораларига мобил ишланмалар, тезкор алоқа қурилмаларини етказиб берувчи йирик компания ҳисобланган Motorola Solutions билан ҳамкорликда радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш жиҳатларига бағишланган семинар ташкил этилди. 

Семинарда 100 дан зиёд, алоқа, ахборотлаштириш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, транспорт, саноат ишлаб чиқарувчилари, хусусан Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, «Ўзбекенерго», «Ўзбекнефтегаз» ва бошқа вазирлик-идоралар мутахассислари иштирок этдилар.

Ўқувда Motorola Solutions компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлинмаси экспертлари, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясидаги ҳамкорлари қатнашдилар. 

Ўқув-семинарида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва бошқа идоралар мутахассисларининг мамлакатимизда радиоэлектрон воситалардан, радиочастота полосаларидан фойдаланиш, телекоммуникация соҳасида лицензиялаш ва рўйхатга олиш, радиотехника қурилмаларидан фойдаланиш ва бунинг учун рухсат олиш ҳамда зарур ҳужжатларга оид маърузалари тингланди. 

Семинарнинг амалий қисмида Motorola Solutions мутахассислари томонидан рақамли радиоалоқанинг замонавий авлоди бўлган TETRA ва MotoTRBO стандарти имкониятлари, бугунги талаб ва эҳтиёжга мос радиоинтерфейс ва дастурий иловалари тўғрисида маълумот берилди. 

Шунингдек, Motorola Solutions компанияси Тошкент ахборот технологиялари университетига мобил ва симсиз алоқа йўналишларига ихтисослашган ўқувларда фойдаланиш учун MotoTRBO тизимида ишлайдиган DMR (Digital Mobile Radio) рақамли радиоэлектрон воситаларни тақдим қилди.

    Бошқа янгиликлар