Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти дунёнинг аксарият мамлакатлари ОАВларида тез-тез ёритилаётганлиги бугун Ўзбекистон дунё сайёҳлик бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаётганидан дарак беради, дея хабар беради "Жаҳон" АА.
Яқинда Австриянинг машҳур журналларидан бири «Studiosus»да Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида нашр қилинган мақоласи, журнал ўқувчилари томонидан қизиқиш билан кутиб олинди.
Материалда дунёда ҳеч бир давлат ҳақида ушбу макончалик афсоналар кўп тўқилмаганлиги алоҳида таъкидланган.
“Ушбу мамлакатга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ, афсонавий такрорланмас маконнинг қадимий биноларида тарихнинг ҳақиқий жараёнларини ҳис қилади”,- дейилади мақолада. –Уларнинг аксарияти ЮНEСКОнинг бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
“ Studiosus” ўрта асрлар мачитлари сарой ва мавзолейлари, марварид безаклар билан безалган нақшлар, айниқса ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, шарқона бозорлари ва ширин таомлари ҳеч бир сайёҳни беэътибор қолдирмаслигини айтиб ўтган.
Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар охирги вақтларда мамлакатдаги сайёҳлик хизматларига юқори баҳо бериб, Ўзбекистонда тарихни ҳис қилиш учун барча замонавий қўлайликлар мавжудлиги ҳақида гапирилиб ўтилган.
22.05.2015 06:50





