АсосийJamiyat

Бугун барча мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди

Бугун республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ жаранглади.

Жорий ўқув йилида мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларининг 9-синфларини 483 мингдан зиёд ўқувчи тамомлайди, – дейди Халқ таълими вазирлиги таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Аҳмедов ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Мактабларда бир неча бор сўровнома ўтказилиб, мактабни тамомлаётган ўқувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини қайси ўқув даргоҳида давом эттириш истаги ўрганилди.

Унга кўра ўғил-қизларнинг 8,7 фоизи академик лицейларда, 91,3 фоизи касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида эканини билдирган. 

...Қўнғироқ жаранги ўқувчиларни мустақил ҳаёт сари чорлайди. Эндиги ҳаётини, қилажак ишларини яна бир бор мулоҳаза қилишга, ўзи учун тўғри яшаш низомини белгилаб олишга ундайди. “Келажакда эзгу ишларга интилиб, буюк аждодларга муносиб бўлиб яшаш лозим!” Бу юксак масъулият, бу эзгу даъват бугунги қўнғироқ садосидек бир умр қалбларда жаранглаб туради.

 

    Бошқа янгиликлар