АсосийJamiyat

Юртимиз бўйлаб “Китоб байрами” ўтказилади

28-30 май кунлари Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўмагида бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар Марказлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий Республика “Китоб байрами” маънавий-мърифий, ижтимоий тадбири ўтказилади.

“Китоб байрами”нинг бош тадбири пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида 28 май куни соат 10:00 да бошланади.

Тошкентда ўтаётган тадбирда республикада фаолият юритаётган 100 га яқин нашриёт, матбаа, корхоналари ва китоб савдоси ташкилотлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этади. “Китоб байрамида” икки миллионга яқин аҳоли иштирок этиши кутилмоқда.

2015 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, 110 та нашриёт, 1650 та матбаа корхонаси давлат рўйҳатидан ўтказилган. Республика нашриётлари томонидан ҳар йил 3 минг номдан зиёд, умумий адади 45 млн. нусхадан ортиқ турли китоб маҳсулотлари нашр этилмоқда.

Байрамнинг иккинчи куни “Бунёдкор” ёшлар телемажмуаси орқали “Китоб байрами”нинг Тошкент шаҳри ва ҳудудларда ўтказилиши борасида тадбир иштирокчиларининг тўғридан-тўғри мулоқоти бўлиб ўтади. Учинчи кун “Йилнинг энг яхши китоби” кўрик танлови эълон қилинади.  

    Бошқа янгиликлар