АсосийJamiyat

Тошкентда “Китоб байрами” бошланди (ФОТО)

28 май куни анъанавий Республика “Китоб байрами” маънавий-мърифий, ижтимоий тадбирининг биринчи куни ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўмагида бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар Марказлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Адабиётга эътибор  маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида ўтказилмоқда.

Китоб байрамининг бош тадбири пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида 28 май куни соат 10:00 да бошланди. 

Тошкентда ўтаётган тадбирда республикада фаолият юритаётган 100 га яқин нашриёт, матбаа, корхоналари ва китоб савдоси ташкилотлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. 

Ғафур Ғулом боғи саҳнасида тақдим этилган турли қизиқарли саҳна кўринишлари, корейс, грузин халқларининг антиқа рақслари, шунингдек, қўғирчоқлар томонидан тақдим этилган хоразмча рақс ва дилтортар қўшиқлар томошабинларга манзур бўлди.

Қуйида Китоб байрамининг биринчи куни тасвирланган лавҳалар билан танишишингиз мумкин.

Моҳичеҳра Эшмирзаева

    Бошқа янгиликлар