АсосийJamiyat

“Соғлом авлод учун” Тошкент-Ленд”да хайрия тадбири ўтказди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди баркамол авлод тарбияси, истеъдодли ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, ота-она меҳридан бебаҳра болаларга меҳр кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Бу каби тадбирлар ўзига хос сарҳисоб бўлиб, нафақат байрам арафасида, балки йил давомида ўтказилади.

1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида махсус 10 кунликни ташкил этиш тўғрисидаги 69-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 2 июнь куни соат 09:00 дан 13:00 гача “Соғлом авлод учун” фонди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Республика “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Ҳокимликлари ҳамкорликдаги анъанавий тадбирлардан бири “Меҳрибонлик” уйлари тарбиланувчилари учун Тошкент шаҳридаги “Тошкент-Ленд” болалар истироҳат боғида хайрия тадбирини ўтказди.

Байрам тадбирида Тошкент (14 ва 15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари) вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги (21, 22, 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ва SOS O`zbekiston Bolalar mahallalari) жами 1000 нафарга яқин “Меҳрибонлик” уйлари ва Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари тизимида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун барча кўнгилочар атракционлар бепул ташкил этилади. Ҳомийлар томонидан бепул музқаймоқлар ва салқин ичимликлар берилди.

    Бошқа янгиликлар