АсосийJamiyat

Жанубий Кореянинг имтиёзли кредитларини жалб этиш бўйича 7 та битим имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. 
Ташриф доирасида бу борада Жанубий Кореянинг имтиёзли кредит ресурсларини жалб этиш бўйича 7 битим имзоланди. Саноатни модернизация ва диверсификация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш дастурлари доирасида устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун Корея Республикаси банкларининг умумий қиймати 2,9 миллиард долларлик узоқ муддатли инвестиция кредитларини жалб этиш бўйича 6 битим, “EDCF” фондининг 33 миллион долларга тенг имтиёзли кредитини жалб қилган ҳолда, “Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш” лойиҳасини молиялаштириш бўйича заём битими ҳам имзоланди. 
Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида “EDCF” фонди линияси бўйича имзоланган 2015-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурида қиймати 415 миллион долларлик узоқ муддатли имтиёзли кредитларни жалб этиш орқали 6 лойиҳа, шу жумладан, Тошкент шаҳрида IV даражали замонавий кўп тармоқли, юқори даражада ихтисослаштирилган тиббиёт марказини, “электрон ҳукумат” тизими маълумотларини қайта ишлайдиган давлат марказини ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини жорий қилиш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган. 
 

    Бошқа янгиликлар