АсосийJamiyat

Тошкент тиббиёт академиясида юз берган ёнғин сабаблари маълум бўлди

Ўтган ҳафтада оммавий ахборот воситаларида Тиббиёт академияси ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Биз мазкур ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавсизлиги бошқармасига мурожаат қилдик.

Ёнғин 2 июнь куни Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси ҳудудидаги 1938 йилда бунёд этилган, ҳозирда иш фаолияти тўхтатилган бинода содир бўлди.

Ёнғин оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида юз берган. Шу куни мазкур ҳудудда ҳашар ишлари олиб борилиб, ундан чиққан ҳашакалар ёқиб юборилган, ўт зудлик билан ушбу бинога ўтган. Бино эски, томлари ёғочдан бўлганлиги сабабли олов тез тарқаб ёнғин юзага келган.

Бино бўш бўлгани сабабли ёнғин оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар