АсосийJamiyat

«Асака» банк корейс банклари билан $695 миллион миқдоридаги молиявий ҳужжатлар имзолади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 майдаги Фармойишига биноан 2015 йил 26 майда ўтказилган Ўзбек-Корейс бизнес-форуми доирасида корейс компаниялари билан музокаралар ўтказиш ва биргаликда истиқболли инвестицион лойиҳаларни белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Корея Республикасига юборилди.

Мазкур расмий делегация таркибида Бошқарув Раиси Қаҳрамон Арипов бошчилигида «Асака» банк вакиллари ҳам иштирок этди.
Расмий ташриф доирасида «Асака» банк томонидан корейс банклари билан умумий қиймати 695 млн. АҚШ доллар миқдоридаги молиявий ҳужжатлар имзоланди.
Мазкур маблағлар корейс компаниялари иштирокидаги инвестицион лойиҳаларни молийлаштиришга йўналтирилади.

    Бошқа янгиликлар