АсосийJamiyat

«Ангрен—Поп» темир йўли ҳудудида яшовчи аҳолига компенсация тўланади

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига 4,1 млрд cўм миқдоридаги компенсация тўловлари белгиланди.

Мазкур тўловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ангрен -Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида яшовчи аҳолига компенсация маблағлари ажратиш тўғрисида” Қарорига асосан амалга оширилади.

Бундан ташқари ушбу ҳудудда жойлашган турар-жойлар ва ер участкалари эгаларига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига Наманган вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлардан 2 млрд сўм миқдорида компенсация тўланади.

 

    Бошқа янгиликлар