АсосийJamiyat

Энг яхши китобхон ўқувчилар аниқланди

Энг яхши китобхон ўқувчилар аниқланди Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Энг яхши китобхон ўқувчи” танловининг ғолиблари аниқланди.

Барча таълим муассасаларида ҳозирги замон ёшларини китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада ошириш, китоб орқали болаларимизнинг дунёқарашини кенгайтириш, ўқувчиларни кўпроқ кутубхоналарга жалб қилиш, маънавий тушунчаларни бойитиб бориш, адабий меросга бўлган меҳрни шакллантириш мақсададида ҳар йили ўтказиладиган мазкур танловнинг илк босқичида 250 мингга яқин ўқувчилар иштирок этди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Танлов уч босқичда 5-9 синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилди. Дастлабки мактаб босқичидан туманга ва ундан якуний вилоят босқичига чиққан ўқувчилар ўзларининг мутолаа қилган китоблари рўйхатини тузиб чиқдилар.

Танлов шартларига биноан ўқувчилар таҳсил олаётган таълим муассасасидаги кутубхона ҳақида сўзлаб бериш баробарида ҳакамларнинг ўзбек адабиётига оид саволларига жавоб бердилар. Китобхонлар ўзлари ўқиган асарларда илгари сурилган ғоянинг долзарблиги, мазмун-моҳияти ва ўқувчи-ёшларнинг тарбиясидаги ўрни ҳақида гапириб бердилар. Шунингдек, улар болалар қалбида китобга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш учун нималар қилиш кераклиги хусусида ўз концепцияларини кўрсатиб берди.

Якунда 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар “Энг яхши китобхон ўқувчи” танлови ғолиби деб топилди ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар