АсосийSalomatlik

Тошкентда 23 нафар бемор тузалди, улар орасида ҳомиладор аёллар бор

'Тошкентда 23 нафар бемор тузалди, улар орасида ҳомиладор аёллар бор'ning rasmi

Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 7 нафар ҳамда Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафардан Хоразм, Сирдарё, Андижон, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан. Уларнинг 8 нафари Истамбул – Тошкент йўналишида, 2 нафари Москва – Тошкент йўналишида юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 14 ёшда.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафардан Тошкент ҳамда Жиззах вилоятларидан. Уларнинг 6 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Қозоғистон Республикасидан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 43 ёшда бўлса, энг кичиги 8 ёшда.

Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан соғайиб чиққан 2 ҳомиладор аёл Тошкент шаҳридан бўлиб, 1 нафари 27 ёшда, яна 1 нафари 24 ёшда. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Айни пайтда уларнинг ҳомиласи яхши ривожланмоқда.  

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 409 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 432 нафарга етди.  

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1301 нафарга бўлди.

Бошқа янгиликлар