Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 764/763 рақамли “Афросиёб” поездининг қўшимча учинчи қатнови бекор қилинади.
“Ўзтемирйўлйўловчи” ОАЖдан хабар берилишича, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланадиган поезд 20 июндан эътиборан тўхтатилади.





