“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2015 йилнинг 2 июлидан Беларуссиянинг пойтахти Минскка мунтазам қатновлар бошланиши ҳақида маълум қилди.
Тошкент-Минск-Тошкент йўналиши бўйича HY709/710 қатновлари ҳафтасига икки марта – сешанба ва пайшанба кунлари бажарилади.
Сешанба куни қатновнинг Тошкентдан парвози 18:50 да, Минскдан соат 23:35 да амалга оширилади.
Пайшанба куни парвоз Тошкентдан 07:00 да, Минскдан 11:45 да амалга оширилади. Парвоз вақти 3 соату 15 дақиқани ташкил этади.
Жадвалдаги вақт ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақтларда кўрсатилган.





