Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари сирдарёликларга ёрдам беришни бошлади (Фото)

ЖАМИЯТ 05.05.2020, 12:22
Теглар: Фото
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари сирдарёликларга ёрдам беришни бошлади (Фото)

3 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округдан 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 20 га яқин ҳарбий ва махсус техника Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир бўлган авария оқибатларини бартараф этиш учун Нукус шаҳридан жўнаб кетган эди. Айни вақтда ҳарбий хизматчилар Оқолтин тумани аҳолиси ва ёрдамга келган бошқа ишчилар билан Бирлик кўчасидаги ҳовли уйларида таъмирлаш-тозалаш ишларида фаол иштирок этишни бошлаган. Бу ҳақда Darakchi.uz га Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Тошқин суви охиригача кетмаган бўлса-да, аммо вақтни йўқотиш мумкин эмас. Шу сабаб, асосий кучлар сувнинг сатҳи пасайган уйлардаги ишларга жалб этилган.Ҳарбий хизматчиларнинг кучи билан аҳоли истиқомат қилган уйларда тозалаш ва нураб қолган иншоотларни тиклашга йўналтирилган. Шу билан бирга йиғилиб қолган ахлатлар, синган шох-шаббалар тозаланиб, ҳудудлар тартибга келтириляпти.

Жанговар қуроллар ўрнига вақтинча хўжалик асбоблари билан қуролланган юрт ҳимоячилари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, юқори қўмондонлик томонидан қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажаришмоқда. Таъкидлаш жоизки, Мудофаа вазирлигининг қолган ҳарбий округлари ҳам сирдарёликларга амалий ёрдам бериш мақсадида фавқулодда ҳолат юзага келган ҳудудга куч ва воситалар юборган.Олис гарнизонлардан келган ҳарбий хизматчиларнинг вақтинча яшаши, ҳарбий ва махсус техникаларни сақлаши ва уларга техник хизматлар кўрсатиши учун алоҳида ҳудудлар берилиб, шароитлар яратилган.

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1