АсосийСиёсат

Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ташкил этилган Махсус операциялар кучлари полигони фаолияти билан танишиб, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини юқори баҳолади.

'Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида жойлашган Махсус операциялар кучларининг янги полигонига ташриф буюрди. Мазкур полигон сўнгги йилларда Мудофаа вазирлиги тизимидаги дала ўқув майдонлари ва ҳарбий объектларни халқаро стандартлар асосида модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Давлат раҳбари бу ерда жанговар ва махсус тайёргарлик машғулотларини ташкил этишнинг замонавий усуллари, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг рақамли тизимлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари иштирокидаги амалий машқлар билан танишди. Машғулотларда турли қўшин турларининг ўзаро мувофиқлашган ҳаракатлари намойиш этилди.

Машғулотлар якунида Президент бўлинмаларнинг тайёргарлик даражаси ва биргаликдаги ҳаракатларидаги уйғунликни юқори баҳолаб, бугунги мураккаб хавфсизлик шароитида Қуролли Кучлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, халқ ва армия бирдамлигини кучайтириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 11 миллион тоннага етказилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 03:13

    Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 11 миллион тоннага етказилади

    Президент Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда яқин истиқболдаги режалар тақдимоти билан танишди.

    'Коррупцияга қарши назорат тизимида янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

    Сиёсат 30.01.2026 14:44

    Коррупцияга қарши назорат тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

    Президент қарорлари билан давлат бошқаруви органларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат соҳасида қатор янги лавозимлар белгилаб берилди.

    'Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор муҳим битимлар имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.01.2026 17:25

    Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор муҳим битимлар имзоланди

    Анқарадаги олий даражадаги музокаралар якунида кўп қиррали шерикликни мустаҳкамловчи ҳужжатлар қабул қилинди.

    'Абдулазиз Комилов Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилганини тушунтирди'ning rasmi

    Сиёсат 23.01.2026 10:13

    Абдулазиз Комилов Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилганини тушунтирди

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан Тинчлик кенгаши тўғрисидаги битимни имзолади.

    'Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши Низомини имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2026 12:27

    Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши Низомини имзолади

    Кенгаш таркибидан жаҳоннинг турли мамлакатларидан нуфузли ва таъсирга эга етакчилар ўрин олди.

    'Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2026 03:52

    Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрига етиб келди.