АсосийJamiyat

ОАВ ходимларига Президент табриги ўқиб эшиттирилди

 

Ўзбек Миллий академик драма театрида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унга сенаторлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари, ноширлик соҳаларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрий журналистлар, матбаачилар, олий ўқув юртларининг журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари, талабалар таклиф этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилган «Йилнинг энг фаол журналисти – 2014» республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  ҳамкорлигида  оммавий спорт тарғиботи бўйича фаоллик кўрсатган журналистларга диплом ва совғалар топширилди.

Ўзбек Миллий академик драма театри жамоасининг “Ойдин” спектакли намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Боситхонова, А.Икромов иштирок этди.

 

 

    Бошқа янгиликлар