Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунёда 43-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Жаҳон банки 2014 йил якунларига кўра, аҳоли сони бўйича мамлакатлар рейтингини чиқарди, дея хабар беради Uzdaily нашри. Рейтингга 189 та мамлакат кирган.
Жаҳон молия муассасаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2014 йил якунларига кўра 30,743 млн. аҳоли яшаган.
2013 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ушбу рейтингда 43-ўринни эгаллаган. Унда мамлакатимиз аҳолиси сони 30,241 млн. кишини ташкил қилган. 2014 йилда Ўзбекистон аҳолиси сони 0,502 млн. кишига ўсган.
Таъкидлаш жоизки, мазкур рўйҳатга 214 та мамлакат кирди. Биринчи ўринда 1,364 млрд. аҳоли билан Хитой эгаллади, иккинчи ва учинчи ўринларда эса Ҳиндистон (1,267 млрд. аҳоли) ва АҚШ (318,857 млн. аҳоли) қайд этилди.





