АсосийJamiyat

Меҳнат дафтарчаси қандай ҳужжат?

'Меҳнат дафтарчаси қандай ҳужжат?'ning rasmi

Меҳнат дафтарчаси қандай ҳужжат? унга нималар ёзилади ва нималар ёзилмайди? Ҳуқуқий ахборот каналида ушбу саволларга жавоб берилди.

Жавоб: Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

    Бошқа янгиликлар