АсосийЖамият

Хорижга чиқмоқчи бўлган ННТ Адлияни огоҳлантириши шартми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги расмий баёнот берди.

'Хорижга чиқмоқчи бўлган ННТ Адлияни огоҳлантириши шартми?'ning rasmi

Таъкидланишича, бу қоида янгидан жорий қилинган эмас. Аксинча, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида анча олдиндан мавжуд бўлиб, унга кўра ННТлар фаолияти билан боғлиқ хорижий сафарлар ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши шарт.

2025 йил 26 майда қабул қилинган вазир буйруғига кўра, бу жараённи электрон тарзда амалга ошириш механизми аниқлаштирилди. Энди ННТлар e-ngo.uz платформаси орқали фақатгина электрон хабарнома юбориши кифоя.

Бу жараён:

▪️ Янги мажбурият юкламайди;

▪️ Хорижий сафарларга рухсат олиш шарт эмас;

▪️ Адлия органлари хабарномаларни фақат маълумот ва статистика учун қабул қилади;

▪️ ННТ фаолиятига ҳеч қандай чеклов ёки рухсат олиш талабини жорий этмайди.

Адлия вазирлиги ОАВ ва фойдаланувчилардан бундай масалаларни нотўғри талқин қилмасликни сўраган.

    Бошқа янгиликлар