Бухоро вилоятининг Жондор туманида икки ҳолатда Damas машинасига 20 ва 16 нафар болани юклаб, боғчага олиб кетаётган ҳайдовчилар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи йўловчи ташиш қоидаларига зид равишда, бир ўриндиққа 3-4 нафар болани ўтқазган.
Қолаверса, туманнинг яна бир ҳудудида Damas автомашинасида 16 нафар болани ташилаётгани аниқланган. Бундай ҳолатга йўл қўйгани учун мактабгача таълим ташкилотининг мутассаддилари, ҳайдовчилар ва болаларнинг ота-оналарига тушунтиришлар берилган.
Икки ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ўз қилган ишларидан афсусда эканлиги ва бу ишни қайтиб такрорланмаслигини билидирган. Қолаверса, уларга қонун доирасида чоралар кўрилган.
Шу билан бирга, иккала мактабгача таълим ташкилотида ҳам тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари иштирокида муҳокамалар олиб борилган.