АсосийЖамият

Тошкентда 110 мингта уй бузиладими?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

'Тошкентда 110 мингта уй бузиладими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар асоссиз эканлигини билдирди.

“Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейилади вазирлик раддиясида.

Қайд этилишича, айни кунларда мамлакатда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда.

Ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳужжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган.

“Айни вақтда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас”, — дейилади хабарда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фуқаролардан ишончсиз манбалар орқали тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмаслик ва расмий маълумотларга таянишни сўради. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўп квартирали уйлар сони 46 476 тага етди. Шундан беш қаватли ва ундан ортиқ бўлган уйлар эса 12 604 тани ёки жамига нисбатан 27,1 фоизни ташкил этди.

Президент қарори билан 2024 йил 1 июндан МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан, сейсмоизолятсия ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланган.

Тошкент шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори бўлган зонада жойлашган бўлиб, ҳудудда магнитудаси М 6,5 балл ва унда юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Қорақалпоғистонда КамАЗ поездга урилди'ning rasmi

Жамият 30.07.2025 20:13

Қорақалпоғистонда КамАЗ поездга урилди

Бунинг ортидан тепловоз рельсдан чиқиб кетган.

'Сохта ҳужжатлар билан ўқишга 3-4-курсдан киритиш ваъда қилинмоқда(ми?)'ning rasmi

Жамият 30.07.2025 19:20

'Суд нега “Тошшаҳартрансхизмат” собиқ раҳбарига енгиллик берди?'ning rasmi

Жамият 30.07.2025 15:20

Суд нега “Тошшаҳартрансхизмат” собиқ раҳбарига енгиллик берди?

Етказилган 2,4 миллиард сўм зарар тўлиқ қоплангани асосий сабаб сифатида кўрсатилди.

'Аёли ва қайнонасини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди'ning rasmi

Жамият 30.07.2025 11:34

Аёли ва қайнонасини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди

Судланувчи жиноятга аёлининг хиёнатидан сўнг қўл урганини айтди.

'Тошкентда синтепон ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди'ning rasmi

Жамият 30.07.2025 10:34

Тошкентда синтепон ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

'Самарқандда фожиа: Уйдаги учрашув жанжалга, жанжал эса аёл ўлимига олиб келди'ning rasmi

Жамият 30.07.2025 09:08

Самарқандда фожиа: Уйдаги учрашув жанжалга, жанжал эса аёл ўлимига олиб келди

Воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.