АсосийJamiyat

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси «Ўзбекнефтегаз»дан дизель ёнилғиси учун катта миқдорда қарз

“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясининг матбуот хизмати автотранспортни таъминлашда дизель ёнилғиси етишмаётганлиги юзасидан истеъмочиларнинг кўп сонли мурожаатларига жавоб берди.

Тошкент шаҳри йўловчи автотранспортини таъминлашда дизель ёнилғиси етишмаётганлиги юзасидан истеъмочиларнинг кўп сонли мурожаатларига жавобан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси«Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик компанияси корхоналарига, тўловни 100 фоиз олдиндан амалга ошириш шарти билан, тўлиқ ҳажмда ёнилғи етказиб беряпти.

Ҳозирги вақтда «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик компанияси тўловларни олдиндан ўтказиб бермаяпти ва олинган дизель ёнилғиси учун катта миқдорда қарз бўлиб қолганлиги тўғрисида хабар берамиз. 

 

    Бошқа янгиликлар