АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар учун янги вакцина жорий этади

2016 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги полиомиелитга қарши янги вакцина жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология бошқармаси раҳбари ўринбосари Дилором Турсунованинг маълум қилишича, полиомиелит юқумли касаллик бўлиб, у инсонни фалажлик ва ногиронликка, баъзан эса ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Ушбу касалликнинг давоси йўқ. Болани бир неча марта полиомиелитга қарши эмлаш уни бутун ҳаёти давомида касалланишдан ҳимоя қилиши мумкин.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирда дунёнинг 17 мамлакатида полиомиелитнинг иккинчи тури авж олган. Касалликнинг ушбу тури сўнгги 16 йилдан буён қайд этилмаган.

Шу сабабли мамлакатимизда болаларни полиомиелитнинг иккинчи турига қарши тўрт ойликдан инъекция шаклида эмлаш жорий этилади.

 

    Бошқа янгиликлар