АсосийJamiyat

Ислом КАРИМОВ: “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир”

Яқинда Президентимиз Ислом Каримовнинг шу номли китоби “Ўзбекистон” нашриёти томонидан кўп минг нусхада чоп этилди. 

Ушбу китобдан давлатимиз раҳбарининг сайловолди жараёнларидаги 20 дан зиёд учрашув ва анжуманларда, жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари билан учрашувларда, иккала палатанинг қўшма мажлисида, Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг йиғилишида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг VII съездида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайловчилари вакиллари билан учрашувларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимидаги нутқ ва маърузаларида, шунингдек, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида билдирган энг муҳим, концептуал аҳамиятга эга ғоя ва фикр-мулоҳазалари ўрин олган. 

Китобда мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тарихий йўли теран таҳлил қилиниб, бу ҳаётий саволларга чуқур ва ҳаққоний жавоблар берилгани нашрнинг қимматини янада оширади. 

“Халқимизда “Етти ўлчаб, бир кес” деган нақл бор. Агарки 90-йилларда биз ҳам шошма-шошарлик билан иш тутганимизда ҳозир нима бўларди? Ҳолбуки, ўша вақтларда бор-йўғи бир ҳафта-ўн кунлик унимиз қолган эди. Йигирма миллионлик халқни боқиш энг катта муаммога айланган эди. Агар ўша пайтда биз ҳам кимларнингдир сохта ваъдаларига учиб, ер ости ва ер усти бойликларимизни гаровга қўйиб, қарз кўтараверганимизда бугун ҳолимиз не кечарди?” 

Албатта, бу китобнинг ҳар саҳифаси, ҳар бир сатрини қайта-қайта ўқиб чиқиш фойдадан холи бўлмайди. Биз "Даракчи" газетасининг янги сонида ушбу асардан олинган айрим иқтибосларнигина эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

    Бошқа янгиликлар