АсосийJamiyat

"Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали ўтказилди

"Камолот” ЁИҲ томонидан жорий йилнинг 19-21 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним” шиори остидаги "Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали ўтказилди.

Фестивал доирасида ўтказилган тадбирларда давлат мукофотлари, шу жумладан, Зулфия номидаги давлат мукофоти, "Ниҳол” мукофоти, "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, халқаро олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақалари, "Камолот” ЁИҲнинг йирик лойиҳаларида ғолибликни қўлга киритган 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди.

Фестивалнинг сўнгги кунида Туркистон санъат саройининг ёзги саҳнасида тантанали гала-концерт дастури бўлиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар