1

Карантиндан сўнг Ўзбекистон Италия билан дзюдо ва спорт тиббиёти бўйича ҳамкорлик қилади

СПОРТ 24.05.2020, 18:20
Карантиндан сўнг Ўзбекистон Италия билан дзюдо ва спорт тиббиёти бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва Италия дзюдо, каратэ, кураш ва жанг санъатлари федерацияси (Federazione Italiana Judo, Lotta, karate, Arti Marziali - FILJKAM) дзюдо машғулотлари ва спорт тиббиётида тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик қилиш учун янги битимни имзолади. Бу ҳада Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Пандемия туфайли ҳужжат узоқ масофадан туриб онлайн тарзда имзоланди. Ушбу ҳамкорликни ўрнатиш ташаббуси Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси томонидан Италия Кураш федерациясининг президенти бўлган Кампания ва Молизе (Италия) минтақаларидаги Фахрий консули Витторио Георги кўмагида илгари сурилган.

Шундай қилиб, 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов томонида Италияга ташриф уюштирилган эди. У FILJKAM президенти Доменико Фальконе, ташкилот бош котиби Массимилиано Бенуччи, техник директор Киоши Мураками билан учрашган. FIJLKAM Олимпия мажмуасига ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси спортчиларни тайёрлаш жараёни ва машғулот заллари билан батафсил танишган эдилар.

Ўтган вақт давомида икки федерация раҳбарлари ва мутахассислари ўзаро ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш бўйича қатор онлайн учрашувлар ва музокаралар ўтказди.

Натижада қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган: ўқитувчилар, судялар ва тиббиёт ходимларининг ўзаро саёҳатларини ташкил этиш орқали билим ва тажриба алмашиш, махсус машғулотлар, курслар, семинарлар, симпозиумлар,илмий тадқиқотлар, қўшма спорт тадбирлари ва тренинглар ўтказиш ҳамда спорт тиббиёти соҳасида мутахассислар тайёрлаш. 

Томонлар келишувининг амалда  бажарилиши Ўзбекистон ва Италиядаги карантин чекловлари юмшатилиши билан бошланади. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1