1

Самарқандда Австралияга ишга жўнатаман деб алдаб, икки фуқародан $ 6,5 минг олган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 24.05.2020, 20:45
Самарқандда Австралияга ишга жўнатаман деб алдаб, икки фуқародан $ 6,5 минг олган фирибгар ушланди

Шу йилнинг 22 май куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБдан фирибгарлик ҳолати қайд этилди. Унга кўра фирибгар фуқарога австралияга ишга жўнатишни ваъда қилиб 3 минг АҚШ долларини ўзлаштириб олган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа аслида қандай бўлган? Хуллас 2019 йилнинг август ойларида нафақахўр Х.Х. уйида Ургут тумани Узум маҳалласида яшовчи Ш.Х. ва Қўшмачит маҳалласида яшовчи М.М.нинг ўғли У.  Х.ларга Австралияга ишга юборишда ёрдамлашишни ваъда қилади. Ва фирибгарлик йўли билан Ш.Х.дан 3.000 АҚШ доллари ҳамда М. М.дан эса 3.500 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборади. 

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ходимлар томонидан Х.Х. ушланган. Айни пайтда Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1