АсосийDunyo

Хитой ташқи ишлар вазири: ”Хитой ва АҚШ Совуқ урушга яқинлашмоқда”

'Хитой ташқи ишлар вазири: ”Хитой ва АҚШ Совуқ урушга яқинлашмоқда”'ning rasmi

24 май куни Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи Америка Қўшма Штатлари Хитой билан алоқаларни совуқ урушга яқинлаштираётганини таъкидлади. Бу ҳақда Таржумон.уз нашри хабар берди.

Ҳозирги кунда дунёнинг иқтисоди энг кучли бўлган бу икки мамлакати ўртасидаги зиддиятлар тобора авж олмоқда. АҚШ Хитойни коронавирусни лабараторияда яратганликда ҳамда Гонгконгни автономлик мақомидан маҳрум қилишга уринаётганликда айбламоқда.

“Бизнинг эътиборимизни тортаётган нарса шуки,АҚШдаги базъи сиёсий кучлар АҚШ-Хитой муносабатларини ёмонлаштирмоқда.Улар бизнинг бу икки мамлакатимизни Совуқ уруш ёқасига олиб келмоқдалар” деди Ванг Йи.

    Бошқа янгиликлар