АсосийJamiyat

Ўттиз миллион долларлик ўзбек гилоси экспорт қилинди, жараён давом этмоқда

'Ўттиз миллион  долларлик  ўзбек  гилоси  экспорт  қилинди, жараён давом этмоқда'ning rasmi

Серқуёш ўлкамизда етиштирилган сарҳил мева-сабзавотларни экспорт қилиш мавсуми аллақачон бошланган. Бирин-кетин пишиб етилаётган маҳсулотлар жаҳон бозорларига йўл олмоқда.  

Айни пайтда гилос экспорти ўзининг қизғин палласида. Жорий йилнинг 25 май ҳолатига кўра, 15 751 тонна (қиймати  30 194 223 млн долларлик) гилос экспорт қилинди.

Ушбу мавсумда ҳам қўшни Қозоғистон ўзбек гилосининг асосий харидори эканлигини кўрсатган ҳолда 7 700 тонна гилосни харид қилиб олди. Россия Федерациясига 4 551 тонна, Қирғизистонга эса 3 320 тонна гилос экспорт қилинди.

Рақамлардан кўриш мумкинки,  экспорт қилинаётган ўзбек гилосининг энг катта қисми ушбу уч мамлакат ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунингдек,  Беларусь, БАА, Польша, Хитой, Жанубий Корея, Туркманистон, Таиланд каби давлатларга 200 тоннага яқин гилос экспорт қилинган.  

Гилос экспорти давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар