my5
all

Қашқадарёда 15 яшар қизни зўрлаган 52 ёшли қариндошига нисбатан жиноят иши очилди

ЖИНОЯТ 27.05.2020, 16:05
11131
Қашқадарёда 15 яшар қизни зўрлаган 52 ёшли қариндошига нисбатан жиноят иши очилди

2020 йил 26 май куни ижтимоий тармоқларда  “Ота 15 яшар қизини зўрлаган шахс очиқда юрганидан шикоят қилмоқда” сарлавҳали хабарлар тарқалди.

Унда айтилишича, аммасининг кўзи яхши кўрмайдиган ногирон эри  уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб  вояга етмаган қизнинг номусига бир неча маротаба тегади. Ўқувчи қиз ўғил фарзанд кўрган. Қизнинг отасининг айтишича воқеа ошкор бўлганидан сўнг аҳоли поччасини маҳалладан бадарға қилган. Лекин уни очиқда бемалол юрганидан, жазо олмаётганидан нолиб ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган.

Ушбу хабарларга Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди

Маълум қилинишича, Қўрғонтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Азимов Саиджон Мовланович, Ғузор тумани ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Унда 2019 йил август ойларида қариндоши Суюнов Тўлқин Хасанович, 16 ёшли  қизи М.Н.нинг номусига текканлигини, оқибатда қизи Н.М ҳомиладор бўлиб қолган. 2020 йил 3 май куни ўғил фарзанд тугилган. Т.Ҳ.Суюновга нисбатан эса қонуний чора кўришни сўраган. 

Ариза юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида ҳақиқатдан ҳам  Ғузор тумани, "Мехнатобод” МФЙ, Қўрғонтепа Қишлоғида яшовчи, 20.11.2004 йилда туғилган М. Н 2020 йил 03 май куни ўғил фарзандни дунёга келтирган. Н.М билан 2019 йил август ойи ўрталарида ушбу қишлоқда яшовчи 09.03.1968 йилда туғилган Суюнов Тўлқин Хасанович жинсий алоқа қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатда фуқаро Суюнов Тўлқин Хасановичнинг ҳаракатларида Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42