2015 йилнинг 1 октябрдан электр энергиясининг нархлари ошади. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти маълумотларига асосланиб UzDaily хабар бермоқда.
Эндиликда 1 киловатт/соат электр энергия нархи 8 фоизга ўсиб, 167,40 сўмни, электр плиталар билан жиҳозланган турар-жой аҳолиси учун эса электр энергия нархи 83,7 сўмни ташкил қилади.
«Ўзбекэнерго»нинг изоҳлашича, тарифларининг ошиши ёқилғи-энергия манбаларини нархи ошиши билан боғлиқ.