АсосийJamiyat

Ucell Ўзбекистон бозоридан кетадими?

TeliaSonera швед-фин телекоммуникация гуруҳининг бугунги баёноти муносабати билан, Ucell компанияси жамоатчиликка шуни маълум қиладики, у доимгидай ишлашда ҳамда ривожланиш бўйича ўз режаларини ва локал стратегиясини жорий қилишда давом этади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати баёнот беради.

TeliaSonera оиласи таркибида олиб борилган 7 йиллик фаолият мобайнида Ucell компанияси қимматбаҳо халқаро тажрибани ўзлаштириб олди ва мамлакатнинг телекоммуникацион инфратузилмасига салмоқли маблағ киритди. Ucell Ўзбекистон аҳолисига сифатли уяли алоқа хизматларини кенг кўламда таклиф этиш учун мутлақо тайёрдир.

Ucell компанияси ўз мижозлари ва ҳамкорларини ишонтириб айтадики, бугунги кунда Компаниянинг фаолияти ҳеч қандай ўзгаришсиз давом этади. Ucell мижозларига, худди ҳозиргидек тартибда, барча йўналишлар бўйича узлуксиз сервис ва хизматлар кўрсатилади. TeliaSonera компаниялар гуруҳи “CОСCОМ” МЧЖ ХКнинг акционери ҳисобланади ва ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятини Ucell савдо белгиси остида амалга оширади. TeliaSonera гуруҳининг Евроосиё ҳудудига 7 мамлакат киради: Озарбойжон, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон ва Непал.

    Бошқа янгиликлар