my5
all

Ўзбекистонда коронавирус хасталиги нега енгил кечаётганлигининг сабаби ошкор қилинди

ЖАМИЯТ 01.06.2020, 16:14
4311
Ўзбекистонда  коронавирус хасталиги нега енгил кечаётганлигининг сабаби ошкор қилинди

Нега бизнинг республикамизда касаллик енгил ўтаяпди? Қарийб 80% бемор касалликдан тузалаётганини сабаби нимада?

Ушбу саволга бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда иштирок этган Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

"- Коронавирус инфекцияси асосан 80% ҳолатда енгил кечади, 15% ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5% ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечади.

Касалликга чалинганларни эрта аниқлаш ишларининг йўлга қўйилганлиги касаллик кечишида ижобий натижаларга эришиш имконини беряпти.

Бироқ вируснинг культурал, морфологик, антиген, серологик хусусиятлари, вирулентлиги, патогенлиги каби масалалар ҳали кўплаб ўрганилади.   Шунинг учун   аниқ бирор тўхтамга келишга ҳали эрта."

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42