АсосийJamiyat

Бизнес марказ биносида содир бўлган ёнғин сабаблари ойдинлашди

2015 йилнинг 18 cентябрь куни тахминан соат 18 дан 46 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Марказий диспетчерлик хизматига шаҳарнинг Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган 12-қаватли Бизнес маркази биносининг ташқи томонида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Воқеа жойига пойтахтнинг ёнғин ўчириш қисми ходимлари тезда етиб боришган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида соат 19 дан 33 дақиқа ўтганда ёнғин қуршаб олинган ва тезкорлик билан бартараф этилган.

Ёнғин содир бўлган жойни кўздан кечириш натижасида ёнғин бинонинг иситиш тизимида олиб борилган пайвандлаш ишлари пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.

 

    Бошқа янгиликлар