АсосийJamiyat

"Қамчиқ" довонида юраги хуруж қилган ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди

'"Қамчиқ" довонида юраги хуруж қилган ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 31 май куни соат 12:00да “Қамчиқ” махсус ёнғин-қутқарув бошқармасига, “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “DAF” русумли юк машинаси ҳайдовчисининг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб қолган. Бу ҳақда автоулов кабинасида бўлган ҳайдовчининг фарзанди ФВВ га хабар берган.

Воқеа жойига зудлик билан, “Резак” навбатчилик масканидан кичик сержант Р.Холматов ва 2 нафар қутқарувчилар ҳамда тез ёрдам ходимлари чиқишган. Мутахассислар томонидан биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилгач, фуқаро тез ёрдам машинасида Поп тумани марказий шифохонасига юборилган. Шифокорларнинг қайд этишича, ҳайдовчининг бу ҳолга тушишига юрак хуружи сабаб бўлган.

Қувонарлиси беморнинг ўз вақтида шифохонага олиб келинганлиги боис, унинг ҳаёти қутқариб қолинди. Қутқарувчилар ва шифокорларнинг тезкорлик билан ҳамкорликдаги ишлари натижасида, яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар